Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Thu, 30 Mar 2017 05:59:55 GMT )
март 30, 2017 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 29 март куни Россия элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигининг, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

МДҲга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишида Россия ТИВ делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида Россия президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкойнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ