Наманган ва Челябинск ўртасида бир қатор қимматли шартномалар имзоланди
(last modified Mon, 03 Apr 2017 04:46:16 GMT )
апрел 03, 2017 09:46 Asia/Tashkent
  • Наманган вилоят ҳокими
    Наманган вилоят ҳокими

Наманган вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси белгиланган дастур доирасидаги учрашувларни амалий натижаларга бой тарзда давом эттирмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, делегациянинг навбатдаги ташрифи «Транснефть» ва «Конар» саноат ҳудудига бўлди. «Станкомаш» саноат парки директори Абрамова Алена делегация аъзоларини мазкур ҳудуд билан таништирар экан, у ерда ишлаб чиқаришнинг замонавий услублари қўлланилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Наманганда барча соҳалар қатори саноат корхоналарини ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида бир қатор саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариб келаяпмиз. Бугунги ташриф ҳам ўзаро тажриба алмшашишда муҳим бўлди», - дейди «Наманганмаш» заводи раҳбари Махмуд Усмонов.

Наманган делегациясининг 28 март кунидан бошланган Свердловск ҳамда Челябинскдаги ташрифи ўз якунига етмоқда. Ҳафта давомида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро тажриба алмашилди. Натижада халқимизнинг фаровонлигини янада оширишда аҳамиятли бўлган бир қатор қимматли шартномалар ҳамда келишувлар имзолашга эришилди. 

Таъкидлаш жоизки, ташриф амалга оширилган икки ҳудуд делегациялари йил якунида Наманганга ташриф буюришади.