Франция Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
(last modified Thu, 13 Apr 2017 12:06:49 GMT )
апрел 13, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • Франция Ташқи ишлар вазири
    Франция Ташқи ишлар вазири

14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро Ўзбекистонга келиши айтилади.

Кун.ўз сайтига кўра,  2017 йилнинг 14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.