Ўзбекистон ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2017-йилнинг 25-26-сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Делегация таркибига Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари киради.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.