Эртага Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Теҳронга сафар қилади
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан боради.
16-18 октябрь Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Эрон ислом жумҳуриятига расмий ташриф билан боради.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот маркази маълумотларига таяниб Кун.ўз сайти хабар қилган.
Хабарда айтилишича,
ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Сатторий, ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 март куни Тошкентда 5 марта ўтказилган ўзбек-эрон вазирликлараро ўзаро маслаҳатлашув тадбири ўтказилганди.Унда Эрон Ислом Республикаси делегацияси раҳбари сифатида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур иштирок этган.