Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мадрид шаҳрида Қироллик ҳукумати вакиллари билан учрашди
(last modified Tue, 14 Nov 2017 05:57:19 GMT )
ноябр 14, 2017 10:57 Asia/Tashkent
  • Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мадрид шаҳрида Қироллик ҳукумати вакиллари билан учрашди
    Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мадрид шаҳрида Қироллик ҳукумати вакиллари билан учрашди

Учрашув ва шу куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испания Қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понсела билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Матбуот хизмати хабар берди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Испания инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва номенклатураси кўпайтириш учун етарлича имкониятларга эга бўлиб, 2017 йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсатгич 71,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испания Савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.