Долларнинг расмий курси 8100 сўмга яқинлашди
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Кун.уз берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 28 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 20 ноябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 10.77 сўмга ўсди ва бир доллар 8095.88 сўмни ташкил этди.
Бир евро курси 166.46 сўмга қимматлаб, 9653.46 сўмга тенг бўлиб турибди.
1 Россия рубли курси эса 2.33 сўмга ўсиб, 138,88 сўмга етган.