Ўзбекистонда Ислом академияси ташкил этилиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Газета.ўз сайтига кўра,президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси нодавлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига муассислик қилади.
Фармон олий ва ўрта махсус диний таълим ўқув юртлари, илмий тадқиқотлар марказларини юқори илмий савия ва малакага эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Бугун Тошкент ислом институти ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида таҳсил олаётган 366 нафар талабага 87 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Ўрта махсус ислом билим юртларида эса жами 1071 талабага 246 нафар педагог дарс бермоқда.
Академия ҳузурида магистрлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, исломшунослик фанлари магистри, фалсафа доктори ва исломшунослик фанлари доктори илмий даражаларини бериш бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида магистратура (2 йил), таянч докторантура (3 йил) ва докторантура (3 йил) фаолият юритади. Ўқиш ва илмий машғулотлар контракт-грант асосида ташкил қилинади.
Мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади.
2018−2019 ўқув йилида магистратурага талабаларни қабул қилиш квотаси 16 ўринни ташкил этади. Келгуси йилларда квота миқдорини илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Мусулмонлар идораси белгилайди.
Ўзбекистонда Ислом академияси шундай бир ҳолда очилмоқдаки, олдин Тошкент шаҳрида исломий бир университет ва инсититут фаолият этарди.
Айтиш керакки жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Бухро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг Мир Араб олий мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди.
Ўзбекистонда диний таълим тизими ўзининг кўп асрлик ва бой анъаналарига эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент мадрасалари Ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Ўрта асрлардаёқ Бухоро ўзининг мадрасалари ва уламолари билан шуҳрат қозонган
Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган Тошкент ислом институти ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида 366 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга илм ўргатаётган 87 нафар ўқитувчидан 12 нафари фан номзоди ва 38 нафари фан магистри илмий даражасига эга. Ўрта махсус ислом билим юртларида эса жами 1071 талабага 246 нафар педагог дарс бермоқда. Улардан 12 нафари фан номзоди ва 33 нафари магистрлик илмий даражасига эга. Ушбу илмий даражалар учун ҳимоя қилинган диссертацияларнинг мавзулари бевосита ислом дини илмлари йўналишида бўлмай, илмий изланишлар, асосан, ёндош соҳаларда олиб борилганини таъкидлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари, диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний таълим тизимини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш, юқори илмий тайёргарликка эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Ислом академиясини тузиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Айтиш керакки Ўзбекистон республикаси 32 миллиондан кўпроқ аҳолиси билан Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга мамалакат ҳисобланади.
Бу мамлакатнинг аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлганидан қатъий назар олдинги йилларда мамлакатда айрим диний чекловлар ҳам назарга ташланарди.
Ушбу чекловларга қарамай Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти ва давлатини иш устига келиши билан, диний эркинликларга махсус аҳамият берилиб бундай чекловланинг аксари ҳам бартараф этилди.
Экспертларга кўра Шавкат Мирзиёевни президент бўлганидан сўнг бу соҳада айрим ислоҳотлар ва ўзгаришлар вужудга келмоқда.
Таҳлилчиларга кўра Ўзбекистон аҳолисини 90 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил этишади шунинг учун диний масаладаги чеклолар диндор шахсларнинг руҳий ва ақидавий ҳолатига салбий таъсирини ўтказиши мумкин.
Шунингдек Ўзекистон давлати мамлакатдаги ёш авлодни ваҳоббий, Ҳизб-ут-Таҳрир ва бошқа хавфли диний оқимлар ва террорчи гуруҳларга қўшилишини олдини олиш мақсадида диний ислоҳотлар ва айрим чора тадбирлар хусусан диний эркинликларга махсус аҳамият қаратиши назарга ташланмоқда.
Умумун олганда Ўзбекистон давлатининг ҳозирги ислоҳотлар ва эркинликларни жорий қилишихусусан диний соҳадаги эркинликларга алоҳида эътибор қаратиши Марказий Осиёнинг бошқа республикалари учун ўрнак бўлиши мумкин деб хулоса қилишмоқда сиёсий таҳлилчилар.