Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хитойлик делегация билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Thu, 05 Apr 2018 14:42:26 GMT )
апрел 05, 2018 19:42 Asia/Tashkent
  • хитойлик делегация билан учрашув
    хитойлик делегация билан учрашув

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар.

Кун.уз сайтига кўра,  меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилган.

Расмий учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. 

Учрашувда ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ҳам иштирок этган. 

Ёрлиқ