Ўзбекистон банки ва Annexure Financial Solutions ўртасида битим имзоланди
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. “Ўзқурилишбанк” ва Annexure Financial Solutions компаниси 100 миллион долларлик ҳамкорлик меморандумини имзолашди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ҳужжат Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришни кўзда тутади.
Ушбу банк матбуот хизматига маълумотларига кўра, ушбу компания Тошкент ва Шанхайда бизнес ва инвестиция форуми ўтказади.
“Бундай ҳамкорлик 100 миллион долларлик стратегик инвестиция ва хорижий капитални жалб қилишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб қилишда хўжалик юритувчи субъектларнинг қизиқиши ортишига олиб келади”, — деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.
Annexure Financial Solutions консалтинг компаниясининг бош офиси Гонконгда жойлашган. Компания инвесторлари билан шерикчилик алоқаларини ривожлантириш, бу борада учрашувлар ўтказишга ихтисослашган.l