Тошкентда Марказий Осиё халқаро экология форуми бошланди
5 июнь куни Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё халқаро экология форуми МОХЭФ-2018 тадбирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дарё.уз сайтига кўра,
Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Афғонистоннинг экология бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар вакиллари ҳамда форум ташкилотчилари сўзга чиқди.
Форум иши тақдимотлар ва муҳокамалар тарзида давом этмоқда.
МОХЭФ-2018 нинг асосий мавзу йўналишлари қуйидагилардан иборат:
• Қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва уларнинг тармоғини ривожлантириш;
• Қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш;
• Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик.
Шунингдек, форум доирасида «Ўзэкспомарказ» павильонларида дастлабки ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди.
Кўргазма Арманистон, Венгрия, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия Республикаси, Латвия ва Швейцариянинг «яшил технологиялар» соҳасидаги 40 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради.
Кўргазмада қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш учун махсус техника, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг соф технологиялари, қайта тикланувчи энергия ва эгергосамардорлик технологиялари намойиш этилмоқда.