Эктор Купер Тошкентда кутиб олинди
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун эрта тонгда Купер Ўзбекистонга етиб келди.
Мутахассис ЎФА мутасаддилари, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар томонидан кутиб олинди.
Бугуннинг ўзида Купер Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида соат 15:00 да футбол мухлисларига таништирилади ва у билан матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда барча турдаги ОАВ иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Купернинг сўнгги жамоаси Миср терма жамоаси эди. Бунга қадар аргентиналик мураббий Аргентинанинг "Уракан", "Ланус", Испаниянинг "Мальорка", "Валенсия", "Реал Бетис", "Расинг", Италиянинг "Интер", "Парма", Туркиянинг "Ўрдуспор", Грециянинг "Арис", БААнинг "Ал-Васл" клубларида, Грузия (2008-2009) терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган.