Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара олди ҳудудларини алмашмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги музокаралар босқичини тугаллади. "Интерфакс" шу ҳақида хабар берди.
Кун.уз сайтигакўра, музокаралар якунларига кўра, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суй туманига тегишли “Барак” эксклави Ўзбекистонга ўтадиган бўлди, ўз ўрнида Ўзбекистон эса Ўш вилояти, Қорасув туманига туташ Оқтош қишлоқ бошқарувидаги тенг ер майдонини Қирғизистонга тақдим этади.
Хабарда айтилишича, маҳаллий аҳоли комиссия қарорига розилик билдирган.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегара делимитацияси жараёнини 2018 йилда тугаллаш режалаштирилмоқда, 2019 йилда эса демаркацияга киришилади. Бугунга қадар чегаранинг 85 фоизи делимитация қилинган.
Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Ғазнов.