Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон президенти билан мулоқот қилди
Кобул шаҳрида Афғонистон президенти ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг учрашувида иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш, терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда тинчликни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Афғонистон президентлик идораси матбуот маркази тарқатган баёнотида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бу учрашувда бундан олдин эълон қилинган қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасида келиша олдилар.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани бу мулоқот жараёнида дедики, Афғонистон давлати бу мамлакат халқи ва давлати билан мувофиқлаштирилган ҳар қандай лойиҳалар хусусан Афғонистон хавфсизлиги ва тинчликига қаратилган минтақа мамлакатлари ҳатти -ҳаракатларини олқишлайди.
Афғонистон президенти шунингдек афғон -ўзбек делегацияларидан имзолаш учун икки мамлакатнинг узоқ муддатли ҳамкорликларига оид ҳужжатни тайёрлашишларини сўради.
Бу сафар жараёнида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Афғонистон миллий ваҳдат давлатининг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан ҳам учрашиб мулоқот қилди. У бу мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ва товар айирбошлаш ҳажмини ошираётганлиги ҳақида хабар берди.
Айтиш керакки Афғонистон ва Ўзбекистон мамлакатлари 150 километр муштарак чегарага эгалар, аммо айни пайтда ҳамкорлик қилиши лозим бўлган, икки мамлакат ўртасидаги кўп масалалар мавжуддир.
Мисол учун терроризм, минтақадаги нотинчликлар, ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва энергетика ҳамкорилклари ҳар икки мамлакат бу соҳаларда ҳамкорлик қилишга эҳтиёж сезадиган ва зарур бўлган мавзўлардан ҳисобланади.
Шу ҳол билан бирга факт -далиллар икки мамлакатнинг ҳалигача ўз алоқаларининг айрим қисматларини чуқурлаштиришга муваффақ бўлишмаганини кўрсатмоқда.
2016 чи йил давомида Афғонистон фақат бир миллиард доллар ҳажмидаги ўз маҳсулотларини экспорт қилган ва унинг аксича 9 миллиард доллар миқдоридаги маҳсулотларни импорт қилган.
Бу орада Афонистоннинг экспорт ва импорт шериклари рўйхатида Ўзбекистон номи назарга ташланмайди.
Бундай кам ва яроқсиз алоқаларда айрим сабаблар ва омиллар ўз тасъирини етказган.
Икки мамлакатнинг иқтисодий тармоғидаги ҳамкорликларда муносиб тизилмаларни мавжуд бўлмагани бу мамлакатларнинг иқтисодий алоқалар заминасида лозим шароитларни ярата олмаслигига сабаб бўлмоқда.
Бошқа томондан эса икки мамлакатни қўшма чегараларидаги мавжуд нотинчликлар ҳар икки давлат тожирлари муносибатлари йўлига халақит етказмоқда.
Шундай бир шароитда икки мамлакат жорий йили ўзаро иқтисодий йўлларни яхшилаш учун айрим чора -тадбирлар кўриб чиқишга юз келтиришади. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида эркин савдо зоннасини яратиш бу ҳатти ҳаракатлар сирасидан эди.
Муҳими шудирки Афғонистоннинг иқтисод системаси унча ижобий истиқболларга эга бўлмагани кузатилади. Бунинг аксича Ўзбекистон ўз маҳсулотлари ва ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Афғонистонга экспорт этиш имкониятига эгадир.
Умуман олганда айтиш мумкинки ҳар икки мамлакат хавфсизлик масалалар ва кўрсаткичлар ёнида ўз маҳсулотари ва экспорт базисларини ривожлантириш ва кенгайтиришга эриша олмаганига қадар ўзаро савдо- иқтисодий алоқаларини юқори даражада йўлга қўйишга кўп муаммоларга дучор бўлишлари мумкин.