Шунқор Абдурасулов финалда ютқазди. Боксда иккинчи кумуш медал
Осиё ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари давом этмоқда. Турнирда -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов финалда мўғулистонлик Цендбаатар Ерденебат қарши жанг қилди.
Ўзбекистонлик боксчи бу жангда ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида ютқазди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.
Бу кумуш медал Ўзбекистон бокс жамоасининг иккинчи, умумий жамоанинг 23-кумуш медали бўлди.
Ҳозирча бокс мусобақасида ўзбекистонликлар 2та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлиб туришибди.
Олдинда яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)