Майк Тайсон Tashkent City ҳудудидан уй сотиб олди
Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган Gardens Residence турар жой мажмуасидан ўзига уй сотиб олди. Бу ҳақда бино девелопер компанияси маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Машҳур боксчи Тошкент марказида қурилаётган нуфузли уй-жой мажмуасида апартамент сотиб олди.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Машҳур боксчи Майк Тайсон Тошкентда қурилаётган Tashkent City - халқаро ишбилармонлик марказида турар жой сотиб олди, деб хабар қилмоқда Dream City Development матбуот хизмати.
Қурилиш компанияси хабарига кўра, Тайсон Тошкент-сити ҳудудида қурилаётган Gardens Residence кўп хонадонли турар жой комплексида апартамент харид қилган.
Янги турар жой мажмуаси 9та кўп хонадонли уйлардан иборат бўлиб 8 гектар майдонни эгаллайди. Унда ҳар бири 44 метр квадратдан 260 метр кв. бўлган 1138 та хонадон жойлашади.
Қурилиш режасига кўра Gardens Residence 2019 – 2020 йиларда фойдаланишга топширилади. Қурилш хорижий компаниялар томонидан олиб борилмоқда. Хусусан, Британиянинг архитектура бюроси ARUP ва Туркиянинг лойиҳа компанияси Özgüven.