Ислом Каримовнинг ӯлими ва Ӯзбекистонда воқеалар ривожининг ссенарийси
Ӯзбекистон президенти Ислом Каримов ӯтган жума куни 78 ёшида оламдан ӯтди.
У бундан олти кун бурун Ӯзбекистон давлатининг эълон қилишича бош мияга қон қуйилиши натижасида ҳушсизлик ҳолатида шифохонага ётқизилди. Ажабланаолиси шундаки унинг вафоти ҳақидаги илк хабарлар давлатнинг расмий баёноти орқали эмас, балки ахборот сайтлари ва чет эл дипломатлари томонидан тарқалди.
Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг нуфузли шахсларидан бӯлган Ислом Каримов собиқ Совет Иттифоқи заифлашган 1989 йили Ӯзбекистон бошқаруви жиловини қӯлга киритди.
У 1991 йили ӯтказилган президентлик сайловида рақибларини енгиб, Ӯзбекистон президенти бӯлди ва умрининг охиригача бу вазифани эгаллаб келди.
Ислом Каримов республика президенти вазифасида узоқ йиллар ишлаган бӯлсада, ӯзига бирор-бир ӯринбосар тайёрламади. Шу сбабли кузатувчилар Ислом Каримов ӯрнига кимнинг тайинланиши масаласи Ӯзбекистонда бугунги кунда қудрат қӯлида бӯлган шахсларнинг маҳдуд гуруҳи ва оила аъзоларининг келишуви асосида ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинади, деган хавотирдалар.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Каримовдан кейин Ӯзбекистон тақдири уч хил йӯналишда бӯлиши мумкин:
- Ӯзбекистонда қудрат қӯлида бӯлган кишилар ёпиқ эшиклар ортида ӯзаро келишиб, республика бошқаруви жиловини бир кишига топширишади. Бунда Ӯзбекистоннинг бугунги ҳолати сезиларли равишда ӯзгаришсиз, аввалгидек давом этади.
- Бугунги ҳукумат аъзолари қудратни бир кишига топширишга келишолмасалар, Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кӯп бӯлган бу мамлакатида ҳокимиятсизлик ва тартибсизликлар даври бошланиши мумкин.
- Учинчи йӯналиш демократик йӯлдан бориш. Каримовнинг ӯлими Ӯзбекистонда демократияга қӯйилган тӯсиқларни олиб ташлаши мумкин. Мамлакатдаги партия ва ҳаракатлар ӯзбошимчаликка йӯл қӯймай, вазиятдан унумли фойдаланишса, Марказий Осиёдаги энг қудратли шахснинг ӯлими Ӯзбекистонда эркинлик шабадасининг эсишига сабаб бӯлиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича Каримов ӯзининг узоқ муддатли президентлиги йиллари давомида радикал исломчилар ва террорчиликниӮзбекистон учун энг жиддий таҳдид дея ҳисоблаб келган. У радикал исломий гуруҳларни нест-нобуд қилишга ҳаракат қиларди. Шу сабабли бугунги кунда юзлаб радикал исломчилар Ӯзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатини ӯтамоқда.
У 1999 йили давлат тӯнтариши учун қилинган ҳаракатлар гирдобидан омон чиққач, мухолифларини қаттиқ таъқиб остига олди. Натижада Ӯзбекистон давлати 2005 йили Андижон шаҳрида ӯзининг юзлаб фаол мухолифатчиларини маҳв этди.
Каримов 2006 йили парламент аъзолари ҳузурида сӯзлаган нутқида қатъий баён қилди: “Радикал исломчиларга қарши курашишнинг ягона йӯли уларни пешонасидан отишдир. Сиз,Кенгаш аъзолари бу таҳдидларга қарши курашнинг йӯлини билмасангиз, мен ӯзим бу ишни қишлишга тайёрман”.
Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг нуфузли шахсларидан ҳисобланган, Совет Иттифоқи парчалангандан сӯнг ҳам Москва ҳукумати билан яхши муносабатда бӯлган Ислом Каримов бир вақтнинг ӯзида Ғарб, хусусан Америкага яқинлашиб, радикал исломий гуруҳларга қарши курашда Ғарбнинг кӯмагига умид қиларди.