Green Card учун аризани қачон топшириш мумкин?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37985-green_card_учун_аризани_қачон_топшириш_мумкин
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан «Green Card» лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкинлигини маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
сентябр 26, 2018 13:59 Asia/Tashkent
  • Green Card  учун аризани қачон топшириш мумкин?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан «Green Card» лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

2020 йил «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурида (DV-2020) мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, исм-шарифи паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Green Card учун ариза топшириш текин. Аризалар dvlottery.state.gov манзилида 3 октябрдан 6 ноябрга қадар топширилади.