Каримовдан кейинги Ӯзбекистон:янги ӯйинчилар иштирокида эски ӯйинларнинг такрорланиши
Рус сиёсий таҳлилчиси Игор Понкратенко Ислом Каримовдан кейинги Ӯзбекистон сиёсий вазиятини қуйидагича шарҳлайди:
Бугунги кунлар ва келажак уч ой давомида, яъни президентлик сайлови ӯтгунича Ӯзбекистонда сиёсий элитанинг тож-тахт учун курашиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Албатта, бу кураш фуқаролар оммаси кӯзидан пинҳон тутилади. Аммо ӯзбек элитаси ӯртасида мансаб тақсимоти бу маротаба анчайин шиддатли ва ҳатто раҳмсизларча кечиши мумкин.
Ӯзбек сиёсий элитаси ӯзаро рақобат учун сиёсат майдонига чиқадиган бу давр мобайнида Сенат раиси Неъматулло Юлдошев вақтинчалик Ӯзбекистон президенти вазифасини бажариши мумкин. Юлдошев турли далилларга кӯра Ӯзбекистон сиёсий саҳнасидаги барча ӯйинчиларни ӯзидан рози қилишга ҳаракат қилади. Гап шундаки, бугунги мавқеъи ва биографик хусусиятлари боис Юлдошев республика президенти курсисини эгаллаш учун рақобатда ҳеч қачон муҳим рақибга айланолмайди.
Шу сабабли президентликка асосий даъвогарлар бош вазир Шавкат Мирзиёев, бош вазирнинг биринчи ӯринбосари Рустам Азимов ва жумҳурият Миллий хавфсизлик қӯмитасининг раиси Рустам Иноятовлар рақобат пайти Юлдошевдан хавотирланмайдилар ҳам.
Дарвоқе, Ӯзбекистон конститутсиясининг 96-моддасига мувофиқ президент ӯз вазифаларини бажаролмай қолган ҳолатда унинг вазифа ва масъулиятлари вақтинча Сенат раисига ӯтиб, орадан 3 ой ӯтгач, президентлик сайлови ӯтказилади.
Ислом Каримовдан кейин президентлик курсисида ӯтирадиган киши учун бу мансабни сайлов орқали эгаллаш ӯта муҳимдир. Бу йӯл билан у гарчи демократия ва эркин сайлов тарафдори бӯлмай, сиёсий гуруҳлар аро савдолашиш йӯли билан натижага эришган бӯлсада, ички мухолифатчилар ва хорижий шерикларга ӯзининг қонуний йӯл билан сайланганини рӯкач қилиши мумкин.
Бугунги кунда Ӯзбекистоннинг сиёсий вазияти билан яхши таниш бӯлган бирор-бир таҳлилчи Каримовнинг вориси шу, дея иниқ бир шахсни кӯрсата олмайди.
Албатта, Каримовни дафн этиш комиссиясининг раислиги масъулияти бош вазирга юклангани сабабли Шавкат Мирзиёевнинг шанси бошқалардан кӯпроқ эканлигини таъкидлаш мумкин.
Албатта, асосий номзодларнинг ҳар бири ҳам президентликка сайланиш учун ӯз имкониятларига эгалиги ҳақида кӯпдан –кӯп далиллар келтириш мумкин, аммо буларнинг барчаси шунчаки тахминлардан бошқа нарса эмас.
Ӯзбекистонда ким қудратга эришишидан қатъий назар, айтиш мумкинки, бу мамлакатда жиддий тартибсизликлар ва радикал гуруҳларнинг фаоллашуви ҳолати вужудга келмайди. Зеро, қудратни қайта тақсимлашга киришган сиёсий элитадан ҳеч бири сайлов жараёнида мамлакатда тартибсизликлар вужудга келиб, бошқарувнинг назоратдан чиқишидан манфаатдор эмас.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кейинги уч ой давомида Ислом Каримовнинг вориси аниқланиб, Ӯзбекистон сиёсий йӯналишлари белгиланади. Бу муддат давомида Ӯзбекистон сиёсий элитаси ӯртасида тӯқнашувлар вужудга келиши ва бу тӯқнашувлар матбуотда ӯз аксини топиши ҳам мумкин.