Тавба! Саунами ё фоҳишахона?
(last modified Sun, 21 Oct 2018 11:39:33 GMT )
октябр 21, 2018 16:39 Asia/Tashkent
  • Тавба! Саунами ё фоҳишахона?

Навоийдаги саунада қинғирликлар фош этилди

Навоий шаҳридаги “Руская душа” саунасида массажчи ходиманинг қўшимча пул эвазига “интим” хизмат кўрсатиши фош этилди.

Аслида мазкур саунада жорий йилнинг 27 июнь кунида ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 1987 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган фуқаро С. Н. қўшимча тўлов эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётганлиги рад этиб бўлмас ашёвий далиллар билан фош этилган ва фуқарога маъмурий ишлар бўйича Навоий шаҳар суди томонидан жазо тайинланган эди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Навоий вилоят ИИБ ҳамда шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида ушбу саунада массажчи бўлиб ишлаётган К.Л. назоратдаги мижоз сифатида кирган фуқародан маълум миқдордаги маблағ эвазига бузуқлик билан шуғулланаётган вақтда ушланди.