Чирчиқ — Олмаота халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
(last modified Thu, 15 Nov 2018 07:39:25 GMT )
ноябр 15, 2018 12:39 Asia/Tashkent
  • Чирчиқ — Олмаота
    Чирчиқ — Олмаота

«Чирчиқ — Олмаота» йўналишида жорий йил 14 ноябрдан мунтазам халқаро автобус қатнови амалга оширила бошлади

Спот сайтига кўра, ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «Узавтотранс Сервис» УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи «Ўрда» фирмаси хизмат кўрсатади. Йўловчилар «Vanhol» автобусларида ўз манзилларига етказилади.

Йўналишнинг масофаси 818,0 километр, қатновга сарфланадиган умумий вақт 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Йўл ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Олмаотагача — 150 минг сўм, Олмаотадан Чирчиқгача эса — 6 минг тенге қилиб белгиланди.