Ўн беш нафар ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олди
(last modified Thu, 29 Nov 2018 06:29:44 GMT )
ноябр 29, 2018 11:29 Asia/Tashkent
  • Ўн беш нафар ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олди

Sputnikка кӯра Россия президенти Владимир Путин 77 нафар кишига Россия фуқаролигини бериш тўғрисида қарор имзолади, деб хабар қилди ҳуқуқий ахборот расмий интернет портали.

Унга кўра, 15 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди.

Шунингдек, Россия фуқаролигига 15 нафар Армения, 8 нафар Афғонистон, 7 нафар Тожикистон ва 5 нафардан Молдавия ва Озарбайжон, 4 нафар Беларус, 3 нафар Қозоғистон, 2 нафардан Сурия, Украина, Буюк Британия ва 1 нафардан Қирғизистон, Туркия, Латвия, Вьетнам, Босния ва Герцеговина фуқаролари киради.

 Шу билан бирга, америкалик Россия журнатисти Тим Керби.

Қарорга кўра, Россия фуқаролиги Россия ҳудудида туғилган фуқаролар ҳам олди.

Қарор билан 1998 йил президент қарорига ўзгартиш киртилиб, ёлғон маълумот ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганлиги учун бир нафар тожикистонлик фуқаро  Россия фуқаролигидан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил август ойида 16 нафар ўзбекистонликка Россия фуқаролиги берилган эди.

 

Ёрлиқ