Тўрт нафар шахс ИИБ ходимини дўппослади
декабр 01, 2018 11:09 Asia/Tashkent
2018 йил 29 ноябрь куни соат 01:30ларда 4 нафар номаълум шахс маст ҳолда Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудида хизмат вақти ва кийимида бўлган туман ИИБ ходимининг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ходим касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Хонбанди” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Ш.У., Ф.Ғ., Ж.Ҳ. ва “Оқтепа” МФЙда яшовчи Ҳ.М. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ