Ўзбекистон КШХТ терроризмга қарши ҳарбий машғулотларига қўшилди.
Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис Сенат вакиллари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг терроризмга қарши муштарак ҳарбий машғулотларини ўтказиш ва ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон Сенатининг туризм, хорижий инвестиция, хорижий иқтисод ва халқаро алоқалар қумитасининг раиси Алишер Қурбонов ҳарбий тактик ушбу машғулотларни ўтказиш учун мувофиқат қилиш нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг бутун ҳудудида тинчликни ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлашга кўмак беради,-деб айтди.
Терроризмга қарши Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳарбий машғулотларни ўтказиши ҳақиқатан ҳам терроризм ва экстремизмни бартараф этишга кўмак беради.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Ўзбекистон ҳозиргача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида муштарак ҳамкорликлар заминида камроқ иштирок этарди. Бундан олдин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг хиралашиб қолгани ва МДҲ аъзолигидан ушбу мамлакатнинг чиқиши натижасида Тошкент давлати 2014 йил август ойида Хитойнинг "Чужужиха" минтақасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳарбий тактик машғулотларига қатнашишдан қўл тортганди. Бу мамлакат Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг президентлик даврида халқаро ва минтақа масалаларида оз қатнашарди.
Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатларида юзага келган ўзгаришлар шундан далолат берадиким, ҳар қачонки Ўзбекистон Ғарб мамлакатлари билан алоқаси яхшиланса, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ташкилотларидан ушбу мамлакатнинг чиқишини ҳамда Ғарб мамлакатлари билан ушбу мамлакатнинг алоқаси кескин тус олганида Тошкент Россиянинг бошчилигидаги ташкилотларга мойиллиги мушоҳада этиларди.
Бунга қарамай Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабр ойида Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан кейин минтақа мамлакатларининг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ҳаракатларига фаол иштирок этишни ўз ишчи дастурига киритди.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Марказий Осиё минтақаси, айниқса Ўзбекистон терроризм ва диний экстремизмнинг хатари билан юзмаюз бўлган ва бундай ҳодисалар билан қарши курашиш мақсадида минтақа мамлакатлари билан бирга бўлишга эҳтиёж сезади.