Стокгольмда Ўзбекистон ва Қирғизистонлик шахслар томонидан тайёрланаётган йирик терактнинг олди олинди
(last modified Tue, 18 Dec 2018 12:50:28 GMT )
декабр 18, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Стокгольмда Ўзбекистон ва Қирғизистонлик   шахслар томонидан тайёрланаётган йирик терактнинг олди олинди

Жиноятчилар 2018 йилнинг баҳорида қўлга олинган, аммо швед жамоатчилиги бу ҳақда мамлакат хавфсизлиги бўйича полиция бошлиғи Клас Фриберганинг интервьюсидан сўнг огоҳ бӯлди.

Дарё сайтига кўра, мaxсус хизмат раҳбари 2018 йилнинг баҳор ва ёз ойлари бошида Стокгольмнинг Акалла тумани ва Стрёмсунд шаҳрида рейд ўтказганлигини маълум қилди.

Оператив-тергов тадбирларида террорчилик актини тайёрланаётганликда гумон қилинган асли келиб чиқиши Ўзбекистон ва Қирғизистондан бўлган шахслар қўлга олинди.

Дастлабки тергов ишлари алоҳида махфийлик билан қарийб саккиз ой давом этди.

«Бу жуда жиддий масала ва мен ишнинг хотимасини хавфга қўймоқчи эмасман, аммо аниқлаганларимизга таяниб, биз террорчилик актини олдини олдик дея оламан»— деди полицига бошлиғи.