Энг кам ойлик иш ҳақи белгилаш ва пенсия тизимини қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда
Президент йиғилиш давомида энг кам иш ҳақи миқдорини белгилашни қайта кўриб чиқиш ҳамда пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида гапирди.
«Энг кам иш ҳақини белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни энг кам иш ҳақига боғлаб қўйиш тартибини бекор қилиш керак. Бу мутлақо нотўғри тизим», деди президент.
Яқинда ушбу масала бўйича Президент фармони қабул қилинганди. Унга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб ишлайдиган барча пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши, шунингдек пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланганди.
Президентнинг айтишича, ислоҳотларнинг кейинги босқичида пенсия тўловининг энг юқори миқдори бўйича чеклов (энг кам иш ҳақининг 10 баравари) келажакда бутунлай бекор қилинади.