Равшан Эрматов Эрон—Ироқ учрашувини бошқаради
Январ 15, 2019 16:33 Asia/Tashkent
Эртага, чоршанба куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Эрон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.
Осиё Кубогидаги мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ҳаракат қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ўйинга Дубай шаҳридаги «Рашид» стадиони мезбонлик қилади.