Шавкат Мирзиёев: Биз шароит яратиб бермаганимиз учун одамлар Сурияга кетган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган фаоллар йиғилиши давомида Суриядан қайтарилган 156 нафар ўзбекистонлик
«Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда?.. Уларни Ватанга олиб келишнинг ўзи бўлгани йўқ...
Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!..
Мен Конституцияга кўра чора кўришим керак аслида. Лекин, мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг ватандошларимиз!..
Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак...», — деб айтган Президент.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни 156 нафар ўзбекистон аёллар ва болалар Сурия пойтахти Дамашқдан Ўзбекистонга махсус рейс олиб келинган эди.