Кўршапалак уясини сотиб олиш илинжида бўлган эркакни алдаб кетишди
сентябр 03, 2019 14:45 Asia/Tashkent
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган.
Кўршапалак уясини сотиб олмоқчи бўлган эркакни чув тушириб кетишди. ИИВ хабарига кўра, 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н. таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У.га саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан ундан 5 минг доллар олган. Бироқ шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ