Ўзбекистон маҳсулотларини чекловсиз Эрон ҳудудларидан транзит қилиш мумкин бўлади
(last modified Thu, 12 Dec 2019 07:12:29 GMT )
декабр 12, 2019 12:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон маҳсулотларини чекловсиз Эрон ҳудудларидан транзит қилиш мумкин бўлади

Эроннинг саноат , кончилик ва тижорат вазири Ўзбекистон савдо ва инвестиция вазири билан учрашганида шимол -жануб коридорининг савдо -иқтисодий потенсиалини фаоллаштириш ва Эрон шимолидаги мамлакатлар - Форс Кўрфази ва Африка шимоли мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий аийрбошлашни бошланиши билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратилади деб айтди.

 Эрон ва Ўзбекистоннинг қўшма ҳамкорликлари коммисиясининг  13 -чи йиғилишида қатнашиш мақсадида Токшентга сафар қилган Эроннинг саноат, кончилик ва тижорат вазири Ризо Раҳмоний  ўз сўзларида Эрон давлати  темир йўли, магистрал ва портларидан иборат барча транзит йўллари орқали бу мамлакатлар хусусан Ўзбекистон маҳсулотларини чекловчсиз транзит этилишига шароит яратиб беради деб изоҳлади.

Эроннинг саноат, кончилик ва тижорат вазири шунингдек,  ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун кўп фурсат ва потенсиаллар мавжуд ва биз Эрон ва Ўзбекистоннинг қўшма ҳамкорликлари комиссиясининг 13 -чи  йиғилиши  ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш учун муҳим рол ўйнашига умид қиламиз деб қўшимча қилди.

Раҳмоний  бу сафарида уни  Эроннинг иқтисодий тармоғи вакиллари ва масъуллари ҳамроҳлик қилганига ишора этар экан,  асосий ва биринчи галдаги ва эҳтиёж сезадиган маҳсулотлар билан таъмин этиш учун Эронни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб таъкидлади.

Раҳмоний  Ўзбекистон республикаси билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун муҳим йўналишлар мавжудлиги ва шароитни  енгиллаштириш орқали икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш  потенсиалларини янада фаолроқ қилишнинг имкони борлигини баён эиди.

У шунингдек,  Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги доимий авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда молиявий айирбошлаш мақсадида ҳаи икки мамлакат миллий валютасидан фойдаланишни назарга тутганмиз деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ