МХХ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
(last modified Mon, 23 Dec 2019 06:43:16 GMT )
декабр 23, 2019 11:43 Asia/Tashkent
  • МХХ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Ўзбекистонда собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш орқали орттирилган мулклар бирин-кетин сотувга қўйилмоқда.

Дарё сайтига кўра,  Э.Норқобиловга тегишли бўлган «УСГTШ-Термиз» МЧЖ балансидаги Термиз туманида жойлашган «Автомобилларга газ қуйиш шохобчаси» бинолари жиноий йўл билан топилган мулк сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган эди.

МИБ Термиз туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Яқинда бўлиб ўтган аукцион савдоларида шохобча 5 миллиард 304 миллион 445 минг сўмга сотилиб, тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилди.