Россиядан 300 минг ўзбекистонлик депортация қилинган
(last modified Sun, 26 Jan 2020 06:40:19 GMT )
Январ 26, 2020 11:40 Asia/Tashkent
  • Россиядан 300 минг ўзбекистонлик депортация қилинган

Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинган фуқаролар сони 300 нафарни ташкил этди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсуновнинг айтишича, депорт қилинганларнинг рўйхатини шакллантириш агентлик ваколатига кирмайди, бу масалага Ташқи ишлар вазирлиги ойдинлик киритиши мумкин.

«Биздаги маълумотга кўра, ҳозирги кунда Россияда ҳудудидан депорт қилинганлар сони 300 минг нафарни ташкил қилади. Депорт қилинганлар сони статик, яъни ўзгарувчан маълумот бўлиб, депорт қилинганларнинг қўшилиши ёки ёки тақиқнинг ечилиши туфайли мазкур кўрсаткич ўзгариб туради.

Бирор давлатга маълум вақтга кириш тақиқи қўйилиши «депортация» дейилади. Фуқаро миграцион қонунчиликни бузганида, унга уч кун мобайнида давлатдан ихтиёрий чиқиб кетиш имкони берилади. Агар мигрант шу вақт оралиғида ўша мамлакатни тарк этмаса, кейинги сафар суд қарорига асосан, мажбурий тарзда давлатдан чиқариб юборилади ва у ерга қайтиб киришига муайян муддатга тақиқ қўйилади», – дея  Турсунов суҳбатини Кун. узс айти келтирган

Маълум қилинишича, айни пайтда хорижда юрган ўзбекистонликлар сони салкам 2 миллион нафарни ташкил этади.

 

Ёрлиқ