Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 10 Feb 2020 14:06:39 GMT )
феврал 10, 2020 19:06 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 3-9 феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Майк Помпео учрашуви бўлиб ўтди.
  2. Тошкентдаги АҚШ элчиси: АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий ташкилот тузиш пайида эмас.
  3. 2019 йилда Ўзбекистоннинг неча миллиард долларлик олтин экспорт қилгани маълум бўлди.
  4. Хитойдаги Ӯзбекистон фуқаролари Тошкентга келтирилди.
  5. Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди.
  6. Тошкентнинг 8 та туманида тергов бўлинмаларига аёллар раҳбар этиб тайинланди.
  7. Сирдарёда “халқаро қиморхона” фош этилди.
  8. Жиззахлик эркак ҳомиладор рафиқасини ёқиб юборди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Майкл Помпеони қабул қилди

Спутник сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда барқарор, тизимли тус олган ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

Учрашувда минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистон раҳбарининг сиёсати туфайли минтақада ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини шакллантиришда катта натижаларга эришилгани таъкидланди.

Иқтисодиёт соҳасида АҚШ етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришни ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ келишувларга эришилди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

Х  Х  Х

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм, АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг минтақа давлатлари билан ҳарбий ташкилот тузиш таклифини илгари сургани ҳақиқатга мос эмас деб айтди.

Дарё сайтига кўра, 29 январь — 4 февраль кунлари Майкл Помпео Евросиё давлатларига сафари давомида Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрди. Давлат котиби Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан «C5 + 1» форматидаги учрашувда мулоқот қилди.

Помпео ташрифи пайти русийзабон нашрларда АҚШ минтақа давлатларига ҳарбий ташкилоти тузиш, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ўхшаш тузилмага бирлашишни таклиф этиши ҳақида ёзганди.

6 февраль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтган матбуот анжуманида элчи Даниел Розенблюм юқоридаги хабарни инкор этди.

«Бундай таклиф ҳам, ғоя ҳам бўлмаган. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига монанд уюшма яратиш ҳақида гап йўқ. Бу матбуотда қандай пайдо бўлгани ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасман», — деди элчи.

Х  Х  Х

Image Caption

2019 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 4,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилган.

Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,5 фоизни ташкил этди. 2018 йилда экспорт таркибида олтиннинг улуши 20,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда - 26,0 фоиз.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Х  Х  Х

6 феврал куни  Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да этиб келди.

Спутник сайтига кўра, самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган, - дейилган авиакомпания хабарида.

Image Caption

Коронавирус тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди. Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди.

Айтиш жоиздирки ҳозиргача Хитойдаги коронавирус оқибатида қурбон бўлганлар сони 904 нафарга етган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига кўра, у кеча, 8 феврал куни вазирликда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этган мажлисда ушбу лавозимга тайинланган.

Эрматовгача бу лавозимда Ойбек Қосимов ишлаган.

Равшан Эрматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб боради.

 

Ёрлиқ