Ўзбекистонда халқаро террористик ташкилотлар аъзолари қўлга олинди
(last modified Wed, 19 Feb 2020 07:46:37 GMT )
феврал 19, 2020 12:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда халқаро террористик ташкилотлар  аъзолари қўлга олинди

Тошкентда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган бир гуруҳ тарафдорлари ва аъзоларининг фаолиятига чек қўйилган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, улар ҳозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти (ТЖК) сафида фаолият юритаётган 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ўзбекистон фуқароси А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан кўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига қўшилишни режалаштирган.

Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ҳудудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахс қўлга олинган.

Қайд этилишича, ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом этмоқда.

Ёрлиқ