Ўзбекистонда муайян вақтларда шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат берилди
(last modified Thu, 30 Apr 2020 14:46:01 GMT )
апрел 30, 2020 19:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда муайян вақтларда шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда фуқароларга муайян вақтларда шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг хабар беришича, фуқароларга эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилган эди. Фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилган. Махсус рухсатномасиз ҳаракатланган фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланилиб, автотранспорт воситаси карантин охиригача жарима майдончасида қолади.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров 15 апрель куни бўлиб ўтган брифингда республикада карантин даврида шахсий автомобилдан фойдаланиш тартиби енгиллаштирилиши мумкинлигини маълум қилганди.