Ўзбекистонга "Спутник V" 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилди
(last modified Wed, 02 Jun 2021 04:53:33 GMT )
июн 02, 2021 09:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга
    Ўзбекистонга "Спутник V" 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилди

Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.

Апрелда ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилганди (50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Ўтган вақт мобайнида: AstraZenecaнинг — 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001нинг: 27 мартда — 1 миллион доза, 27 апрелда — 1 миллион доза, 18 майда — 1 миллион доза, 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.