Ўзбекистон Афғонистонда вазиятни тобора кескинлашаётганидан хавотир билдирди
(last modified Sat, 26 Jun 2021 04:45:32 GMT )
июн 26, 2021 09:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонда вазиятни тобора кескинлашаётганидан хавотир билдирди
    Ўзбекистон Афғонистонда вазиятни тобора кескинлашаётганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда дейилган Юз сайти хабарида.

Ўзбекистон ТИВ хабарида келтирилишича,  қўшни Афғонистонда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.

Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.

2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.

Ёрлиқ