11 нафар ўзбекистонлик ўлимида айбланган аёлга ҳукм ўқилди
(last modified Sun, 26 Sep 2021 05:54:04 GMT )
сентябр 26, 2021 10:54 Asia/Tashkent
  • 11 нафар ўзбекистонлик ўлимида айбланган аёлга ҳукм ўқилди
    11 нафар ўзбекистонлик ўлимида айбланган аёлга ҳукм ўқилди

Ўтган йили Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Green Wood ёғочни қайта ишлаш компанияси директори Сунь Аньни 4 йилга колонияли жазога ҳукм қилинган деб хабар қилди Дарё сайти..

Таъкидланишича, Сунь Аньни компания ходимларига хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бинода яшашни ташкил қилган. Оқибатда 2020 йилнинг январида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан, 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Аёл ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатишда айбдор деб топилган.