Тошкент шаҳрида камбағалликни қисқартириш бўйича II Халқаро форуми ўтказилмоқда
Турли мамлакатлар экспертлари ривожланаётган мамлакатларда тўпланган тажрибани янада оммалаштириш мақсадида камбағалликка қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон эришган ютуқларнинг усуллари ва натижаларини, жумладан, уларнинг самарадорлигини кўриб чиқадилар.
Форум Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан ташкил этилди. Форум БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқдадеб хабар қилган Ревиев .уз сайти.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Камбағалликни қисқартириш бўйича иккинчи халқаро форумда 200 дан ортиқ делегатлар, шу жумладан, камбағалликка қарши кураш бўйича J-PAL глобал ташаббуси, БМТ, БМТТД, ХМТ, Жаҳон банки, ЮНИCЕФ, ОТБ, ФТА, GIZ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳам бу форумга йўллагагн мурожаатида, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга камайгани қайд этгани, янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилгани йил давомида 200 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 10 мингта корхонанинг фаолияти кенгайтирилди ва 11 мингта корхона қуввати тикланди. Давлат дастурлари, жумладан, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллаларда тадбиркорликка кўмаклашиш соҳасида амалга оширилаётгани натижасида 1 миллион киши камбағалликдан олиб чиқилганин қайд этди.
Форумда Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шичен Чен, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Консуэло Видаль Брус, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Хитой Халқ Республикасининг камбағалликка қарши кураш халқаро маркази директори Лю Цзюньвэнь, Пекин педагогика университети профессори, Қишлоқ ҳудудлари реабилитацияси миллий департаменти раҳбари Чжан Ци ўз маърузалари билан қатнашмоқда.
Бундан ташқари, Форумда Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон Республикаси, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.