Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади
(last modified Sun, 02 Jul 2023 05:27:38 GMT )
июл 02, 2023 10:27 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади
    Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади

Тошкент вақти билан 2 июль куни тонгги соат 04:00 да ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди.

Ўрта вазн тоифасида UFC жангчисига айланган Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади.

Тошкент вақти билан 2 июль куни тонгги соат 04:00 да ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди. Жанг АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “UFC Apex” аренада “UFC Fight Night” турнири доирасида бўлиб ўтди.

1 дақиқа-ю 20 сонияда ўзбекистонлик жангчи енгилмас рақибини тўғридан контр-панч билан йиқитди, сўнгра юқоридан зарбалар ёғдирди.