Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши кутилмоқда
(last modified Tue, 12 Dec 2023 07:25:03 GMT )
декабр 12, 2023 12:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши кутилмоқда
    Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 12 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида тегишли кодексларга дронлардан ноқонуний фойдаланганлик ва уни мамлакатга олиб кириш учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ўзгартириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда

Бугунги кунда амалдаги қонунчиликка биноан учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланиш учун фақат жиноий жавобгарлик назарда тутилган (Жиноят кодексининг 244−4-моддаси 1-қисми билан — 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатларда — 10 йилгача).

Статистик маълумотларга кўра, қўлга олинган дронларнинг 40 фоизи хориж фуқароларига тегишли.

Газета сайтининг хабар қилишичса, 2020−2023 йилларда Жиноят кодексининг 244−4-моддаси билан 278 та жиноят иши қўзғатилган бўлса, шундан 83 таси божхона органлари томонидан қўзғатилган. Шунингдек, судлар томонидан 218 нафар шахсга нисбатан 196 та ана шундай иш кўриб чиқилиб, 162 та ҳолат бўйича ҳукм чиқарилган, яна 18 та иш тугатилган. Озодликдан маҳрум қилишдан бошқа муқобил жазолар мавжуд эмаслигига қарамай, судлар томонидан 98 фоиз ишда жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Суд амалиёти бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эмаслигини кўрсатиб, жазо чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини ҳам кўрсатмоқда, деганди Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов.