Суриянинг шимолида содир этилган портлашда бир нечта ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Fri, 24 Feb 2017 12:29:54 GMT )
феврал 24, 2017 17:29 Asia/Tashkent
  • Суриянинг шимолида содир этилган портлашда бир нечта ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Ҳалаб шаҳридаги шарқий қишлоқларидан бирида, бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида бир нечта суриялик ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди

Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги шарқий қишлоқларидан бирида, бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида бир нечта суриялик ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бир террорчи ўзининг бомба жойлаштирилган юк машинасини Ҳалабнинг шимолий шарқий қисмидаги Сусиён қишлоғида портлатиб юборди. Ушбу портлаш натижасида ҳозирга қадар 30 нафар суриялик фуқаролар ҳаётдан кўз юмди ва ўнлаб инсонлар жароҳат олишди. Пайшанба кунида ҳам террорчилар томонидан минамет билан Сурия пойтахти Дамашқнинг шарқий ҳудудида жойлашган Зоҳия Ҳерсто маҳалласига қарата уюштирилган ҳужумда ҳам 5 нафар тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди ва яна 10 нафар инсон оғир тан жароҳати олган эди. Сурия бўҳрони 2011 йилдан бошлаб Саудия арабистони, Америка ва Туркия сингари давлатларнинг ҳимояси остида бўлган террорчи гуруҳларнинг ҳужуми билан бошланган эди.   

Ёрлиқ