Қатар давлати воситачилик қилиш орқали ихтилофларни ҳал этилишига рози бўлди
Қатар ташқи ишлар вазири Доха давлати айрим томонларнинг воситачилик қилиши орқали арабий мамлакатлар ва Қатар ўртасида келиб чиққан сўнги можаро ва муамоларни камайтиришга розидир деб эълон қилди.
ИРНА тарқатган хаарига кўра, бугун Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Сони музокара йўли орқали ихтилофлар ва муаммоларни ҳал этиш зарурлигига ишора қилар экан, Доха давлати ихтилофларни янада кучайтирадиган ҳатти ҳаракатларга зиддир деб изоҳлади.
Қатар ташқи ишлар вазири шунингдек бу мамлакат амири Шайх Тамим бин Муҳаммад Ол Сони Қувейт амири Шайх Сабоҳ Алаҳмад Ажжобир Ассабоҳ билан суҳбатлашганидан сўнг, сўнгги бўҳронга ечим топиш учун Қувейт давлатининг воситачилик қилишига лозим шароит муҳаёт қилиш мақсадида халқ олдида нутқ сўзлашини бошқа вақтга қолдирди деб қўшимча қилди.
Кеча Қатар ва Қувейт амирлари телефон орқали суҳбатлашдилар.
Қувейт амири Қатар атрофидаги можароларга ечим топиш ва воситачилик қилиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Ундан кейин Қатарга сафар қилиши кутилмоқда.
Бошқа хабар шуки, бугун Қатар амири ҳар қандай ҳарбий тажовуз ва агрессияга қарши кураш олиб бориш учун мамлакат ҳарбий кучларини шай ҳолатига келтирилишига дастур берди.