Арабистон ташқи ишлар вазири Эронга қарши мавҳум иддаоларни такрорлади
(last modified Sun, 18 Jun 2017 06:42:16 GMT )
июн 18, 2017 11:42 Asia/Tashkent

Саудия арабистони ташқи ишлар вазири яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши иддаолар билан чиқиш қилиб, асоссиз равишда Эронни терроризмни ҳимоя қилишда айблади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Арабистон ташқи ишлар вазирининг Эронга қарши мавҳум иддаоларининг такрорлаши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Саудия арабистони ташқи ишлар вазири яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши иддаолар билан чиқиш қилиб, асоссиз равишда Эронни терроризмни ҳимоя қилишда айблади. Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Жубайр жума куни Лондон шаҳрида Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан учрашганидан сўнг, ахборот конференциясидаги нутқи ал-Ҳадс телеканали орқали кенг оммага намойиш этилди. У ушбу чиқиши Эроннинг ҳаракатлари ҳар доим бизни хавотирга солади деб иддао қилди. Ушбу кунларда ўз мамлакатининг расмий ташкилотлари ва расмийлари ҳамда етакчилари томонидан сўнги бир неча ўн йиллардаги террорчилик амалиётларда аралашганлигини ва ушбу террорчилик ҳаракатларида ўз ҳиссаларини қўшганлиги боис, ушбу қилмишларини беркитиш ва тозалаш учун жиддий бел боғлаган Саудия арабистони ташқи ишлар вазири, Эронга қарши лойиҳалар билан Лондон шаҳрида жаҳон омма афкорини воқеъликдаги ҳақиқатлардан чалғитишга уринди.

    Аммо, воқеъликлар шуни кўрсатмоқдаки, Арабистон терроризм хомийси бўлиб, терроризм қурбони бўлган халқлар ва миллатлар Риёзни 2001 йил 11 сентябр ҳодисасида масъул деб билишади. Саудия арабистони расмийлари айни пайтда Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги ҳаракатларини ва Эрон соқчилар корпусининг ролини бошқа юртларнинг ички ишларига аралашишда айблайди. Лекин, Арабистон расмийлари ўзларининг ўтмишдаги қилмишларига бир назар ташлашлари керак. Шунингдек, улар сўнги йилларда минтақада юзага келтирган жанжал ва можароларини сарҳисоб қилишлари лозим. Риёз давлатининг ҳукмронлари ўзларини минтақадаги вазиятдан хавотирга тушгандек қилиб кўрсатишади. Аммо, воқеъликда эса улар иддао қилаётган нарсалар бир-бирига қарама-қарши чиқади. Минтақада ҳақиқатлар шуни кўрсатмоқдаки, Саудия арабистони ал-Қоида раҳбарларини ҳимоя қилади ва ИШИД террорчилик гуруҳининг ташкил этилишини қўллаб қувватлаган. Саудия арабистони ташқи ишлар вазири Одил Жубайр дарҳақиқат, масаланинг моҳиятини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Одил Жубайр баёнотининг, Исроил расмийларининг баёнотига ўхшашлигини ва бир хиллигини кўриш мумкин.

     Сионистик режим жанг вазири Овигдор Либерман ҳам бундан бир қанча олдинроқ Мюнхенда хавсизлик масаласига бағишланган конференциядаги нутқида Эронни Осиёнинг ғарбий минтақасида беқарорлик келтириб чиқаришда айблаб, Эрон жаҳонда терроризмни ҳимоя қиладиган давлатларнинг энг муҳимларидан бири деб иддао қилди. Албатта Саудия арабистони давлатининг Эрон ядровий фаолияти бўйичи ўтказилган музокаралардан олдин ҳам шунингдек, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан эришилган ядровий келишувдан кейин ҳам жанжал ва ихтилоф келтириб чиқаришга қаратилган даволари, Сионистик режим стратегиясининг мақсадлари билан бир хил эди. Айрим фош этилган ҳужжатлар ва далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Саудия арабистони раҳбарлари Сурия масаласида ҳам ушбу метод ва усулга таяниб иш юритишган. Раша Тудей сайти бир қанча вақт олдин бу ҳақда шундай ёздики, Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Жубайр Брюсселда Американинг Политика рўзномаси билан ўтказган суҳбатида шундай маълум қилдики, агар Россия давлати Сурия президенти Башар Асадни ҳимоя қилишни тўхтатса, Саудия арабистони ўзининг Ўрта Шарқ минтақасидаги улушини Россияга беради.

     Бунинг ортидан эса, Россия Совет иттифоқидан кейинги даврда энг қудратли ва кучли давлатга айланади. Саудия арабистони ташқи ишлар вазири боши берк кўчага кирганда ва қийин вазиятга тушиб қолган пайтда, ўзининг олдинги тушунарсиз ва мавҳум нутқларини яна қайтаради. Албатта, Одил Жубайрнинг ушбу такрорий иддаолари шундан дарак берадики, шу кунларда Оқ уй расмийлари ва АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўзларининг Эронга қарши мантиқсиз сиёсатларини оқлашга саъй-ҳаракат қилишмоқда. Халқаро масалалар бўйича рус эксперти Пётр Львовга кўра, Саудия арабистони юзлаб миллиард доллар эвазига Америка қўшма штатларидан қиммат баҳо ва замонавийлашган ҳамда тараққий этган қурол-аслаҳаларни харид қилиши Риёз давлатига ҳеч қандай ғалаба келтирмаслигини тез орада тушиниб етади. Арабистон, барча томонлама урушларга киришди. Ушбу урушларда ҳарбий ғалаба қозониш мумкин эмас. Негаки, ушбу жанглар узоқ вақт талаб этади ва йирик миқдордаги молиявий сарф-харажатлар қилишга тўғри келади. Агар нефт баҳоси тушиб кетса, Арабистон яна бир бор  кенг миқёсдаги бюджет танқислигига учрайди. Оқибатта эса, Ол Сауд хонадони катта зарар кўради. Ушбу россиялик экспертнинг фикрича, Яман уруши шуни кўрсатдики, Саудия арабистони агар Америка қўшма штатларининг ҳимояси бўлмаса, Ўрта Шарқ минтақасида таъсирли аҳамият касб эта олмайди. Шунинг учун, Риёз давлати Эрон, Ироқ, Сурия ва Яманга нисбатан ўзининг ташқи сиёсатидаги ёндашувини ўзгартирмас экан, халқаро майдонда ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмайди.                       

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ