Яманда вабо хасталиги Арабистоннинг ушбу мамлакатдаги урушининг натижасидир
Сайид Ризо Имодийнинг фикрига кўра, Арабистоннинг қирувчи самолётлари Яман халқини қурбон қилаётган бир ҳолда, вабо касаллигининг тарақалиб кетаётгани саъудиялик бомбалардан ҳам ортиқ Яман халқини оғир ҳалокатга юзмаюз этган.
Сайид Ризо Имодийнинг фикрига кўра, Арабистоннинг қирувчи самолётлари Яман халқини қурбон қилаётган бир ҳолда, вабо касаллигининг тарақалиб кетаётгани саъудиялик бомбалардан ҳам ортиқ Яман халқини оғир ҳалокатга юзмаюз этган.
Инсонпарварлик ишлари бўйича Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котибининг ўринбосари Стефан Убрайн “Яманда вабо касаллигига мубтало бўлганларнинг бошни оғритувчи сони ва дору дармон, тиббий хизмат кўрсатиш тажҳизотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмовчилиги ушбу мамлакат халқининг мушкулотларини янада оғирлаштириб қуйган”- деб айтди.
Вабо касаллиги урушдан келиб чиққан касалликдирким, Саъудия Арабистони 26 март ойи милодий 2015 йилдан бўён ҳозирги кунгача , яъни 27 ой давомида Яман халқига қарши бу урушни давом этиб келмоқда. Яманда вабо касаллигининг пайдо бўлиши милодий 2017 йил апрел ойининг 27- чисида эълон қилинди. Милодий 2017 йил 22 июнь ойида халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, 27 апрел кунидан бошлаб ҳозирги кунгача вабо касаллигига гирифтор бўлиб қурбон бўлганларнинг сони Яманнинг 22 вилоятидан 20-та вилоятида 1205 нафарга етган. Айни ҳолда бир кунда Яманда 2 минг нафар шахс вабо каслаллигига мубтало бўлишган деб тахмин қилинади. Шунингдек халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, милодий жорий йилнинг охиригача тахминан 250 минг нафар яманлик фуқаролар ушбу ҳалокатли беморликка гирифтор бўлишади. Унлаб минг яманлик фуқаролар бу урушнинг таъсирида ҳалок бўлишди ва тан жароҳатлари олишди. Аммо вабо касаллигининг таъсирида ҳалок бўлганларни эса Арабистон уруши сабабидан деб билиш лозим.
Биринчи сабаб бу Яманда соғлом ичимли сув, озиқ-овқат маҳсулотларини ўзига қамраб олган ҳаётий гигиена инфратизилмалари ва соғлиқни сақлаш тизими жумладан ушбу уруш таъсирида чиқиндиларни тозалаш жараёни ўртадан йўқ бўлиб кетган. Саъудия Арабистонининг уруши таъсирида яманлик 14,5 миллион нафар одамлар ичимли сувдан маҳрум бўлишган ва 20 миллиондан ортиқ шахс эса озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезишмоқда. Ичимли сувдан маҳрум бўлиш, етарли даража ва соғлом бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўча-хиёбонлардан чиқиндилар ва ахлатларни тозаламаслик вабо касаллиги пайдо бўлишининг асосий сабабларидан ҳисобланадиким, Яманда бугун сезиларли даражада мушоҳада этилмоқда.
Иккинчи сабаб бу Яманнинг дору дармон марказлари вайронага айланган ва ушбу марказлардан фақат айримлари фаолият олиб боришмоқда. Яман халқининг дору дармонлари, айниқса вабо касаллигини олдини олиш ва унга қарши кўраш олиб бориш учун жавоб бермайди. Бу хусусда Қизил Ҳож халқаро қумитасининг кўмак бериш амалиётларининг раиси Доминг Стелхорт милодий 2017 йил 14 май ойида шундай деб айтди: “Вабо касаллигига мубтало бўлганларнинг сони Яман касалхоналарида сиғмайди. Бу масала шу даражада оғирлашиб кетганким, бир жойда тўрт нафар бемор йотқизилмоқда. Айримлар парклар ва айримлар эса ўзларининг автомобилларида даволанишмоқда. ”
Учинчи сабаб бу вабо беморлиги тарқалиши уша вақти тўхтатиладиким, агар уни назорат қилиш мумкин бўлса. Бу шундай ҳолдадирким, Яманда тарқалган вабо касаллиги Саъудия Арабистони томонидан ушбу мамлакатга қарши олиб бораётган уруш таъсири остида назоратдан хориж бўлмоқда.
Тўртинчи сабаб бу Яман Саъудия Арабистонининг қирувчи самолётлари томонидан бомбардимон қилишининг шоҳидига айланишига қўшимча, Ол-Саъуднинг барча томонлама қуршовига ҳам юзмаюз бўлган. Барча тмонлама қуршовга олиш тоза ичимлик сув, дору дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу мамлакатга кирмаслигининг сабабига айланади. Ҳақиқатан ҳам бундай шароит Яманда вабо касаллигининг пайдо бўлиши ва унинг кенгайиши учун муҳит яратиб беради. Бу хусусда дору дармон хизмат кўрсатиш бўлими Яман соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Носир Ал-Эржалий 22 июнь ойида шундай деб айтди: “Яманда вабо касаллигининг пайдо бўлиши ва унинг тарқалиши Саъудия Арабистони томнидан ушбу мамлакатни қуршовга олиш ва ҳужумларининг оқибатидандир”
Натажа шундан иборатким, агар Яманга қарши Саъудия Арабистонининг уруши тўхтатилмаса, ушбу урушда ҳалок бўлганларнинг сони бомба таъсирида эмас, балки вабо беморлиги таъсирида янги минг йиллик учун фожеали бир инқирозни ижод этиши мумкин.