Башор Асад: Ғарб лойиҳасини олдини олишнинг уддасидан чиқдик
-
Башор Асад
Сурия президенти терроризмга қарши кураш жараёнида Сурия давлати ҳам зарар кўрган бўлсада аммо Ғарб давлатларинингбарча фитналарини чипакка чиқаришга муваффақ бўлди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Сурия президенти бу мамлакат Ташқи ишлар вазирилиги йиғилишида сўзлаган нутқида душманларни Сурияда урушни йўлга қўйишдан асосий мақсадларига ишора қилар экан, Сурияда нуфуз топиш Ўрта Шарқда нуфуз топиш демакдир ва Ўрта Шарқда нуфузини оширган мамлакат халқаро арсасида ҳам катта таъсирга эга бўлади деб қўшимча қилди.
Башор Асад терроризмга қарши кураш жараёнида Эрон ислом жумҳуриятини Сурия давлатини ҳимоя қилгани ҳамда Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарнинг лутф иноятларига миннатдорчилик билдириб, Эрон давлати ҳардоим Сурияга иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий ёрдамлар қилган деб аниқлик киритди.
Сурия президенти Россия, Эрон ва Ливан Ҳизбуллоҳи Сурия армиясининг терроризмга қарши кураши йўлида улкан ҳисса қўшган деб таъкидлади.