Россия : АҚШ давлати Сурияда янги террорчи гуруҳларни ташкил этмоқда
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ давлати томонидан Сурия ҳудудларларида янги террорчи гуруҳларни ташкил этиб уларга ҳарбий таълим бераётганини фош қилди.
Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида АҚШнинг махсус ҳарбий кучлари Суриядаги тинчлик жараёнига зарба бериш мақсадида бу мамлакат ҳудудларида янги террорчи гуруҳларни ташкил этишга уринаётганини эълон қилди.
Мазкур баёнотда келтирилишича, ушбу террористлар Сурия жанубидаги Аттанаф минтақаси базасида АҚШ томонидан ҳарбий тайёргарликдан ўтказилмоқда.
Мазкур баёнотга асосан, террорчи гуруҳлар Суриянинг турли минтақаларида терактларни ташкил этиш учун ташкил этилмоқда.
Мазур баёнотда шунингдек АҚШ давлатини янги террорчи гуруҳларни ташкил этиб қўллаб- қувватлаётгани, бу террористлардан Суриядаги тинчлик жараёнига халақит етказиш мақсадида фойдаланмоқчи бўлгани барчага маълум эканлиги келтирилган.