АҚШ ва унинг араб иттифоқчиларининг Эронга қарши навбатдаги йиғилиши
"Араб НАТО"-си мавзусида АҚШ ва унинг араб иттифоқчилари йиғилишидан кейин Вашинтон давлати бу йиғилишда Эронга қарши кураш учун назарга тутилган барча мақсадларига эришганини иддао қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу йиғилиш жума куни Нью-йоркда ўтказилди ва унда Форс Кўрфази Ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Уммон ва Қувейт, ҳамда Миср ва Иордания ТИВ раҳбарлари қатнашдилар.
АҚШ ТИВ-и бирёқлама баёнотида ўз таъбири билан бу мамлакат ТИВ раҳбари Майк Помпео Эрон таҳдидларига қарши кураш учун араб иттифоқчилари розилигини олган деб эълон қилди.
АҚШ ТИВ раҳбари учрашувда иштирок этгани учун ўз иттифоқчиларига миннатдорчилик билдирди, ҳамда Ўрта Шарқ иттифоқини яратиш хусусида муҳим мулоқотлар ўтказди, деб келтирилган баёнотда.
Аммо айрим ОАВ бу йиғилишда Қатар ТИВ раҳбарининг иштирокига алоҳида эътибор қаратдилар.
Зеро, бу мамлакат Арабистон, БАА, Миср ва Баҳрйн билан келишмовчилиги туфайли, ер, ҳаво ва денгиздан иқтисодий блокадага дучор бўлганди.
Доха шунингдек, бу мамлакатлар билан дипломатик муносабатларини узганди.
Йиғилишдан кейин Қатар ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний мухбирларга берган интервьюсида, Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги бугунги кескинликлар минтақада кенг-қамровли коалицияни ташкил этиш йўлига тўсқинлик қилади, деб айтди.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил Аж-Жубайр ҳам Риёз давлати Доха билан алокаларини ўрнатишга қизиқмайди, деб айтди.