Террорчилар Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги тинч аҳолини қатли ом қилияпти
Террорчилар томонидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата ракета ҳужумларини амалга оширишлари ортидан бир нечта тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди
Террорчилар томонидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата ракета ҳужумларини амалга оширишлари ортидан бир нечта тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. Суриянинг Сана расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, сешанба куни террористларнинг Ҳалаб шаҳридаги Аъзамия маҳалласига қарата ракета ҳужумларида 10 нафар ноҳарбийлар жумладан бир аёл ва икки нафар гўдак ўлган ва 15 нафар киши оғир тан жароҳати олган. Ҳалаб шаҳрининг шарқий маҳаллаларида террорчиларнинг қўршовга олиниши сабабли улар ушбу минтақада яшайдиган суриялик тинч аҳолига қарши ҳужумларини янада кучайтиришди. Сурия армиясининг Университетлар жойлашган жойларни ва Ҳалаб жанубидаги ҳарбий батальонлар устидан ўз назоратларини ўрнатгани учун террорчиларнинг Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларига қараб ҳаракатланишларига чек қўйилди ва у ердан чиқишлари учун барча йўллар ёпиб қўйилган.