Масжидул Ақсода вазият кескинлашди
Сионистик режим бугун душанба куни яна бир бор Масжидул Ақсо эшикларидан бири Баб ар-Раҳматни фаластинлик намозхонлар учун ёпиб қўйди. Мазкур тажовуз ортидан, ушбу масжиднинг вазияти анча кескинлашди
Фаластин ОАВ маркази тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим бугун душанба куни яна бир бор Масжидул Ақсо эшикларидан бири Баб ар-Раҳматни фаластинлик намозхонлар учун ёпиб қўйди. Мазкур тажовуз ортидан, ушбу масжиднинг вазияти анча кескинлашди.
Фаластинлик ёшлар якшанба куни ишғолгар сионистлар занжирлар билан қулфлаб қўйилган Баб ар-Раҳмат эшигини очишди. Аммо, бугун ушбу Баб ар-Раҳмат эшигини яна бошқатдан қулфлаб қўйишгани ортидан, Фаластин ёшлари ва Қудсни ишғол этган Сионистик режим ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар шиддатли тус олди. Ушбу тўқнашувда бир қанча фаластинлик ўсмирлар ва аёллар қамоққа олинди.
Қудс исломий вақф ташкилоти Сионистик режим ҳарбийларидан Баб ар-Раҳмат эшикларини очишларини сўради ва ушбу эшикларни қулфлаб қўйиш Масжидул Ақсо арконларининг бирини ошкора таҳқирлаш ҳисобланади деб маълум қилишди.